OzRes MK niń 275-sanlı qararı

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

21.12.2005 й.

N 275



Мазкур Қарорга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР Президентининг 18.12.2006 й. ПҚ-532-сон Қарори, 

ЎзР ВМ 10.11.2009 й. 293-сон Қарори,

ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарори,

ЎзР ВМ 06.09.2012 й. 261-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 25.12.2012 й. ПҚ-1887-сон Қарори



1-илова. Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари Миқдорлари

2-илова. Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари Миқдорлари

3-илова. Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом

4-илова. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини

рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисида Низом

5-илова. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2006 йил 1 январдан

бошлаб ўз кучини йўқотаётган қарорлари Рўйхати



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иқтидорли, ўз касбига содиқ педагогларни рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг адолатли ва ошкора механизмини жорий этиш ҳисобига уларнинг ташаббускорлиги ва касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш, умумтаълим мактаблари ходимлари меҳнатини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишда мактабларнинг мустақиллигини ошириш ҳамда педагогик жамоалар ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисида давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари, педагоглар жамоатчилиги вакиллари иштирокида халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими ҳар томонлама муҳокама қилинганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 


2. Қуйидагилар:

халқ таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда Директор жамғармаси деб аталади) тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2006 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки: 

Директор жамғармаси барча умумтаълим муассасаларида - мактабларда ташкил этилади; 

Директор жамғармаси маблағлари фақат умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига устамалар белгилаш учун йўналтирилади;

Директор жамғармаси маблағларидан устамалар билан умумтаълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилари рағбатлантирилади. 

Умумтаълим муассасалари ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади. 

Бунда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларининг умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди. 


4. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача - 50 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 60 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 70 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 80 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 100 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун - 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса - 25 фоиз. 

(ЎзР Президентининг 25.12.2012 й. ПҚ-1887-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда Умумтаълим муассасаси-мактаб ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:

махсус комиссиянинг ҳуқуқлари ва масъулияти, унинг мажлисларини ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартибини; 

педагогик меҳнатни баҳолаш мезонлари асосида ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига устамаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш тартибини;

Директор жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини;

махсус комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бошқа масалаларни тартибга солиш назарда тутилсин. 


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини ҳамда Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни, кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказган ҳолда, қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, уларда:

педагог ходимлар малакасини, билим даражасини ва педагогик маҳоратини баҳолашнинг улар малакаси холисона баҳоланишини таъминловчи мезонларини такомиллаштириш, шунингдек педагог малакаси пасайган тақдирда белгиланган тоифани пасайтириш; 

ўқитувчилар лавозимига фақат олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинадиган тартибни белгилаш; 

малака тоифаси бериш учун зарур бўлган энг кам стаж муддатларини белгилаш назарда тутилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йил 1 январгача халқ таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан, айниқса жойларда зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини амалга оширсин; 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2006-2007 йиллар мобайнида умумтаълим муассасаларининг барча педагог ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаларига кўра ходимларга тегишли малака тоифаларини белгиласин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил I ярим йиллиги якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин. 


8. Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари халқ таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ мониторинг ўрнатсинлар. (ЎзР ВМ 06.09.2012 й. 261-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мониторинг асосида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берсинлар. 


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2006 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А.Голишев ва Р.С.Қосимов зиммасига юклансин. 



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазириШ.Мирзиёев




















Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ


(сўм)

Лавозимлар номи

Тариф ставкалари миқдорлари:


олий 

малака 

тоифали


биринчи 

малака 

тоифали


иккинчи 

малака 

тоифали


олий 

маълу-

мотли


ўрта

махсус 

маълу-

мотли


1. Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири


66096

62304

58344

54482

50928

2. Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси


60851

55184

51685

48276

45166

3. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари ходимлари (ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори таҳриридаги графа) (Олдинги таҳририга қаранг)


41369

38408

35466

32627

х

4. Мактабдан ташқари муассасанинг ўқитувчи-тренери, олий спорт маҳорати болалар ва ўсмирлар мактаблари, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабларининг, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг инструктор-методисти


49465

46208

43246

40303

37463

5. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси


55 450

51 895

48 364

44 956

41 683

(ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


5-1. Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери


48 364

44 956

41683

38 543

35 590

(ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)


6. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист), психологи ва мактабдан ташқари муассасалар инструктор-методисти


40303

37463

34736

32119

29658

(ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


7. Болалар мактабгача муассасалари ўқитувчиси (логопед, дефектолог, тил бўйича фанлар)


43246

40303

37463

34736

32119

8. Халқ таълими барча муассасаларидаги методист (3-бандда кўрсатилгандан ташқари), педагог-ташкилотчи, тўгараклар, студиялар, секциялар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, катта вожатий, аккомпониатор, мусиқа раҳбари, экскурсовод, маданият ишлари бўйича ташкилотчи


35466*

32627

29901

27298

24825


Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъи назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади. 


*) Мазкур малака тоифаси болалар мактабгача муассасалари ва мактаб-боғчаларнинг "мусиқа раҳбари" лавозими учун амал қилади. 




Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқ таълими муассасалари раҳбар ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ


(сўм)

Лавозимлар номи

Тариф ставкалари миқдорлари


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


1. Раҳбар ходимлар:






1.1. Умумтаълим мактаби директори


90387

85446

80580

75467

            

ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарорига мувофиқ 1.2-банд ўз кучини йўқотган

1.2. Методик кабинет мудири ва мониторинг бўлими (сектори) бошлиғи, касбга йўналтириш ва ўқувчиларнинг психологик-педагогик ташхиси маркази раҳбари


44396

х

х

х

1.3. "Меҳрибонлик" уйи директори


46208

43246

х

х

(ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


1.4. Мактабдан ташқари муассаса директори


40303

37463

34736

х

1.5. Мактабгача болалар муассасаси мудири


43246

40303

x

х

1.6. Олий спорт маҳорати мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактаби директори


52810

х

х

х

1.7. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори


49465

46208

43246

х

1.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори


55 450

51 895

x

x

(ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарорига мувофиқ киритилган кичик банд)


2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари:






2.1. Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


85446

80580

75467

70483

2.2. Умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари


57557

53905

50345

47087

            

ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарорига мувофиқ 2.3-банд ўз кучини йўқотган

2.3. Методик кабинет мудирининг ва мониторинг бўлими (сектори) бошлиғининг ўринбосари


43437

х

х

х

2.4. "Меҳрибонлик" уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича


43246

40303

х

х

(ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


2.5. Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


37463

34736

32119

х

2.6. Олий спорт маҳорати мактаби, болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаби директорининг ўринбосари


49465

х

х

х

2.7. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари


46208

43246

40303

х

2.8. Болалар ва мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


51 895

48 364

x

x

(ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарорига мувофиқ киритилган кичик банд)




Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

3-ИЛОВА



Халқ таълими ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 25.12.2012 й. ПҚ-1887-сон Қарори



I. Умумий қоидалар

II. Халқ таълими муассасалари ходимларининг

тариф ставкалари (лавозим маошлари)

III. Устамалар ва қўшимча ҳақлар

IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари

V. Халқ таълими муассасаларида меҳнатни

нормалаштиришни ташкил этиш



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ёки аралаш молиялаштириладиган халқ таълими муассасалари педагог ходимлари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши: 

бюджет ташкилотлари учун қўлланиладиган Ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими тизими муассасаларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ Ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатининг иш ҳақи базавий тариф ставкасини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.



II. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ТАРИФ СТАВКАЛАРИ

(ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ)


3. Халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари: 

халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади. Базавий тариф ставкаси Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади;

ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.

Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:

ходимнинг лавозимига;

ходимнинг малака тоифасига;

халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:


Халқ таълими 

муассасасининг типи


Контингент сони (киши)


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


Умумтаълим мактаблари*


1601 нафар ва ундан ортиқ


881-1600

401-880

400 нафаргача

Мактабгача болалар муассасалари


9 гуруҳ ва ундан ортиқ

9 гуруҳгача



"Меҳрибонлик" уйлари


201 нафар ва ундан ортиқ


200 нафаргача



Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари


401 нафар ва ундан ортиқ


400 нафаргача



Мактабдан ташқари муассасалар


1601 нафар ва ундан ортиқ


881-1600

880 нафаргача


Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари


Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади




4. Халқ таълими ходимларининг касбий ўсишини рағбатлантириш учун қуйидаги малака тоифалари ва ушбу малакаларни олиш учун ходимларнинг маълумот даражасига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади:

ўрта махсус, касбий (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган, тоифаси бўлмаган ходим;

бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.

Халқ таълими ходимларига малака тоифалари бериш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.


5. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилган тақдирда халқ таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқилади. (ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг) 


6. Ходим халқ таълимининг бир муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий тариф ставкаси ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).


7. Умумтаълим муассасаларининг ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлмаган, мазкур Низом кучга кирган пайтда педагогик фаолиятни амалга ошираётган педагог ходимлари учун, уларнинг педагогик тажрибасини, шунингдек улар 2006-2007 ўқув йилида маълумот олиш учун тегишли ўқув муассасаларига ўқишга киришларини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга йўл қўйилмайди. 


8. Олий таълим муассасасининг 4-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.





III. УСТАМАЛАР ВА ҚЎШИМЧА ҲАҚЛАР


9. Барча тип ва номдаги умумтаълим мактабларининг ўз касбига содиқ ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш ва юксак касбий ва ҳалол меҳнатини рағбатлантириш, ташаббускорлиги ва касб маҳоратини ўстириш мақсадида Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан тўланадиган қуйидаги:

ўқувчилар билан тарбиявий ишлар ва синфдан ташқари ишлар олиб борилишининг юксак даражаси учун тегишли малака тоифасига эга бўлган ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача миқдорда;

касб маҳорати ва таълим жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, юқори самарадорлик ва ўқитиш сифати учун тегишли малака тоифасига эга бўлган ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 25 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланади.


10. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача - 50 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 60 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 70 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 80 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 100 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун - 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса - 25 фоиз.

Кўрсатиб ўтилган қўшимча ҳақларни тўлаш ушбу қўшимча ҳақларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

(ЎзР Президентининг 25.12.2012 й. ПҚ-1887-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


11. Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган педагогик лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга мазкур Низом кучга киргунга қадар амалда бўлган устамалар сақланиб қолади, уларнинг миқдори эса ходимнинг базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисоблаб чиқилади.



IV. МЕҲНАТГА СОАТБАЙ ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


12. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:

кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;

ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.


13. Умумтаълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади. 


14. Халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади. 



V. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА

МЕҲНАТНИ НОРМАЛАШТИРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланган. 

Йиллик иш режаси ўқув, тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.

Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


16. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин халқ таълими муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.

Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш халқ таълими муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.


17. Якка тартибдаги йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда халқ таълими муассасаси маъмурияти ўқитувчилар ва педагог ходимлар бошқа тоифаларининг ўқув юкламаси соатлари ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бунда ўқув юкламасининг белгиланган нормативларига тузатиш киритиш ҳажми Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий режадагига нисбатан камайтириш ёки кўпайтириш томонга 10 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.


18. Алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


19. Халқ таълими муассасасининг ҳар бир ходими иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ёки халқ таълими муассасасини бошқаришнинг бошқа коллегиал органида ярим йилда камида бир марта ҳисобот беради. 



------------------------------

*) Умумтаълим муассасаларига умумтаълим мактаблари ҳамда барча тип ва номдаги мактаб-интернатлар киради. 



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 379-модда.





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган

ходимларини рағбатлантиришнинг директор

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР Президентининг 18.12.2006 й. ПҚ-532-сон Қарори, 

ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори

I. Умумий қоидалар

II. Директор жамғармасини шакллантириш тартиби

III. Ўқитувчиларга устамалар ва умумтаълим муассасалари ходимлари

учун рағбатлантиришнинг бошқа турларини белгилаш тартиби

IV. Умумтаълим муассасалари ходимларига белгиланадиган

устамалар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорлари

V. Директор жамғармаси маблағларининг сарфланишини

назорат қилиш тартиби



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, касб маҳорати ва малака ўсишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда "Директор жамғармаси" деб юритилади) барча умумтаълим муассасаларида ташкил этилади.

Мазкур Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган умумтаълим муассасаларига Умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган барча тип ва номдаги умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда "умумтаълим муассасалари" деб юритилади) киради.

3. Директор жамғармаси маблағлари:

умумтаълим муассасаларининг фақат ўрнак кўрсатган ўқитувчиларини (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизини) уларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришга; 

умумтаълим муассасалари ходимларига бир марталик мукофотлар тўлашга ва моддий ёрдам кўрсатишга (фавқулодда ҳолларда) йўналтирилади;

фақат тежалган маблағлар мавжуд бўлгандагина ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштиришга. (ЎзР Президентининг 18.12.2006 й. ПҚ-532-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

4. Рағбатлантириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш учун туман (шаҳар)нинг энг иқтидорли ўқитувчилари илғор тажрибасини ва фаолияти самарадорлигини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсия этилади. 


II. ДИРЕКТОР ЖАМҒАРМАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

5. Республика бюджети ва маҳаллий бюджетда белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Директор жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.

6. Директор жамғармаси умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади. Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори молия йили учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети тасдиқланган параметрларида назарда тутилган 200 "Умумий таълим" бўлимининг тегишли параграфлари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга бюджет харажатлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан миқдори республиканинг барча умумтаълим муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.

7. Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Давлат бюджети қабул қилингандан кейин, ташкилотларга улар харажатларининг белгиланган ҳажмини улар эътиборига етказиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма хати билан барча умумтаълим муассасаларига ҳамда молия органларига етказилади.

8. Бюджетдан молиялаштириладиган умумтаълим мактаблари таъминотига харажатларнинг йиллик сметаларини молия органларида рўйхатдан ўтказишда тегишли халқ таълими бошқарув органи молия органига белгиланган тартибда ҳар бир мактаб бўйича ушбу харажатларга нисбатан фоиз ҳисобида белгиланган миқдордан келиб чиқиб Директор жамғармаси маблағларини ажратиб кўрсатган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари йиллик ҳажмини тақдим этади.

9. Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир умумтаълим муассасаси таъминоти харажатлари сметасида назарда тутилади, улар 01100 "Иш ҳақи" моддасига киритилади, 01130 "Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари" бюджет классификацияси коди бўйича сметага ҳисоб-китобларда алоҳида сатр билан ажратиб кўрсатилади.

10. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига устамалар ҳамда бошқа турдаги рағбатлантиришларни тўлаш маблағларини молиялаштириш белгиланган тартибда молия органлари томонидан иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда амалга оширилади. 

11. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тайинланган устамалар, моддий ёрдам ва мукофотлар суммаси умумтаълим муассасасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда улардан давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ўтказилади. Жисмоний шахсларнинг Директор жамғармаси ҳисобига олинган даромадларига солиқ солиш белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ЎҚИТУВЧИЛАРГА УСТАМАЛАР ВА

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ

УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ БОШҚА

ТУРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


12. Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш ва умумтаълим муассасалари ходимларига бир марталик мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорлар умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.

Бунда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ва вилоят халқ таълими бошқармалари)нинг махсус комиссиялар фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашувига йўл қўйилмайди, Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР ВМ 20.06.2011 й. 183-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

13. Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Молия вазирлиги билан келишилган, кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган ҳолда, тасдиқланади. 

14. Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар таркиби умумтаълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан, камида етти кишидан иборат этиб тасдиқланади ва унга қуйидагилар киради:

директор - комиссия раиси;

директорнинг мактаб ички мониторинги ташкил этилиши учун масъул бўлган ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари - комиссиянинг масъул котиби;

педагогик кенгаш қарори билан вакил қилинган камида икки ўқитувчи;

касаба уюшмаси ташкилоти раиси;

умумтаълим муассасаси ота-оналар қўмитасининг камида икки нафар вакили.

15. Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларига бир марталик мукофотлар бериш ва моддий ёрдам кўрсатиш махсус комиссия мажлиси қарори билан, очиқ муҳокама қилган ҳолда ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши ва ота-оналар қўмитаси фикрларини ҳисобга олиб, Директор жамғармасида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Махсус комиссия мажлислари, қоидага кўра, ярим йилда бир марта, истисно ҳолларда эса заруриятга кўра ўтказилади. Ўқитувчиларнинг олдинги ўқув давридаги (чорак, ярим йилликдаги ва ҳоказо) ишини баҳолаш якунлари бўйича ҳамда айрим ўқитувчилар иш сифатидаги аниқланган ўзгаришлар асосида махсус комиссия қарори билан белгиланган устамалар миқдорлари қайта кўриб чиқилиши ёки бекор қилиниши мумкин.



IV. УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ХОДИМЛАРИГА БЕЛГИЛАНАДИГАН

УСТАМАЛАР ВА РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ

БОШҚА ТУРЛАРИ МИҚДОРЛАРИ


16. Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар: 

тарбиявий жараён амалга оширилишининг сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳида тарбиялашга қўшилган аниқ шахсий ҳиссага қараб ўқитувчилар томонидан олиб бориладиган тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар учун 15 фоизгача миқдорда; 

ўқувчиларни тест синовдан ўтказиш натижалари бўйича аниқланадиган, тегишли синфлар ва ўқув предметлари учун тасдиқланган Давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига қараб касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 25 фоизгача миқдорда белгиланади.

Касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун бошланғич синфлар ўқитувчиларига ҳар ойлик устама синф ишининг муайян кўрсаткичларига эришилган тақдирда, фанлар ўқитувчиларига эса - ўқитиладиган фанлар бўйича муайян кўрсаткичларга эришилган тақдирда белгиланади.

17. Ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига Директор жамғармаси маблағларидан устамаларнинг миқдорлари Умумтаълим мактаблари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги Низомга мувофиқ, қуйидаги асосий мезонлар асосида белгиланади.

тарбиявий ва синфдан ташқари ишларнинг самарадорлиги ва сифати;

касб маҳорати ва таълим жараёнига қўшилган шахсий ҳисса, таълимнинг юқори самарадорлиги ва сифати;

синфга раҳбарлик қилиш самарадорлиги; 

умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшилган ҳисса;

билимни мунтазам такомиллаштириб бориш, касб маҳоратини ва малакасини ўстириш; 

умумтаълим муассасасининг ижтимоий ҳаётида қатнашиш;

ўқувчилар билими, маҳорати ва кўникмаларининг умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқлиги даражаси;

ўқувчилар билимидаги нуқсонларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларининг самарадорлиги ва педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги;

ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қобилиятларини аниқлаш ва ўстиришга йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;

баҳолашнинг тест синови ва рейтинг методлари натижаларига қараб аниқланадиган билимларнинг дастурга мувофиқ барқарор ўзлаштирилишини ҳамда ўқитишнинг яхши сифатини таъминловчи педагогик ишларнинг юқори самарадорлиги, шунингдек иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар билан якка тартибда ишлашни ташкил этиш;

ўқитувчи томонидан илғор методлар ва педагогик технологиялар муваффақиятли қўлланилиши, ўқув-тарбиявий ишларнинг замонавий шаклларини жорий этиш ва ҳоказо.

18. Умумтаълим муассасаларининг раҳбар ходимларига ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларга мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.

19. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаларига Директор жамғармаси ҳисобига ҳар ойлик устамалар ҳар бир ўқув йилида олдинги ўқув йили иш якунлари бўйича белгиланади ва ҳар бир ўқув ярим йиллиги якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.


20. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини бир марталик мукофотлаш уларнинг умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир лавозим маошигача миқдорда мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади.

21. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо). 



V. ДИРЕКТОР ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИНГ САРФЛАНИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини белгиланган тартибда текширади. 

23. Устамаларни белгилаш учун тақдим этилган маълумотларнинг холислиги, ошкоралиги ва тўғрилиги ҳамда уларни белгилаш тартибига риоя қилиниши учун махсус комиссиялар раҳбарлари жавоб берадилар. 



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 379-модда.



Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

275-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2006 йил

1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорлари рўйхатидаги 5, 9-11, 13-14, 20 ва 22-бандлар (1-илова). 

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 62-модда) 1-бандининг иккинчи хат боши.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар меҳнатини қўшимча рағбатлантиришга доир эксперимент ўтказиш ва халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш тўғрисида" 2004 йил 15 июлдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 66-модда). 

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 379-модда.



Сначала зайдите на смотреть фильмы, а потом обязательно зайдите посмотрите фильмы онлайн это стоит того

QANLIKÓL RAYONÍ XALÍQ BILIMLENDIRIW BÓLIMI

Veb-sayt jaratıwshısı: ГУП «Центр компьютеризации Каракалпакстана»
Sayt materiallarınan tolıq yaki jarım-jartılay paydalanılǵanda veb-sayt mánzili kórsetiliwi shárt!